Бу қизиқ

Ичаклар фаолиятини яхшилайдиган зиравор номи маълум бўлди

Нутрициолог Муравская: куркума (зарчўва) саратон касаллигини олдини олиш хусусиятига эга ва овқат ҳазм қилиш жараёнини меъёрлаштиради
Sputnik
Нутрициолог Екатерина Муравская зарчўва (куркума) зираворини мунтазам истеъмол қилиш жигар ва ошқозон-ичак тракти фаолиятини меъёрлаштириши ҳақида таъкидлади. Бу ҳақида мутахассис РИА Новостига сўзлаб берди.
Унинг сўзларига кўра, куркума зиравори - бебаҳо антисептик ва антибактериал восита. “Шу билан бирга ушбу маҳсулот саратон касаллигини олдини олиш хусусиятига ҳам эга. Қадимдан Осиё мамлакатларида ушбу маҳсулот турли жигар касалликларида энг яхши восита сифатида тавсия қилинган”,- дейди мутахассис.
Куркума ўт пуфаги ҳамда ҳазм қилиш фаолиятини яхшилайди. “Бундан ташқари ушбу зиравор мия фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бироқ ундан аллергия ҳамда қандли диабетга қарши дори воситаларини истеъмол қилаётган инсонлар фойдаланиши мумкин эмас”,- дейди нутрициолог.