Чегарадаги отишма тунгача давом этди.
Тўқнашувлар натижасида 20 киши яраланди: 13 нафар тожикистонлик ва 7 нафар қирғизистонлик. 1 нафар Тожикистон фуқароси вафот этди.
Қирғизистон чегарадош қишлоқларидан 1,5 мингга яқин аҳолини эвакуация қилди.
Тошкент вақти билан соат 03:00да томонлар ўт очишни тўлиқ тўхтатиш, чегарадан қўшимча кучларни олиб чиқиш, Боткен-Исфана автомобил йўли бўйлаб ҳаракатланишни очиш ва чегара ҳудудларида биргаликда патруллик қилишга келишиб олдилар.
Кейинчалик Отишмада тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси 62 ёшли Абдулатиф Шарипов ҳалок бўлди. Исфара шаҳар ҳокимлиги Sputnik Тожикистонга бу маълумотни тасдиқлади.