Ўзбек олими ихтиро қилган қурилмага Россия патенти берилди - фото

Каолин хом ашёсини бойитиш қурилмасига Россия патенти олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Материалшунослик институти кичик илмий ходим Жасурхон Рашидовнинг каолин хом ашёсини бойитиш усули ва уни амалга ошириш учун қурилмасига Россия Федерацияси патенти олинди.
Бу ихтиро каолин хом ашёсини бойитишда ишлатилади. Унинг вазифаси - каолин концентратини каолин хом ашёсидан сувда суспензиялаш ва суспензияни ажратиш орқали олишдир.
Ихтиро каолинит концентратининг физик-кимёвий хоссалари ва тузилишидаги ўзгаришлар қовушқоқликни камайтиришга олиб келади. Бу эса ўз навбатида уни ажратиш операцияларини селективлиги билан танлаб олиш имкониятини беради. Ихтиронинг каолинит олиш натижаси камида 92% ташкил қилди.