Нурсултон Назарбоев Nur Otan партияси раҳбарлигидан кетди

Нурсултон Назарбоев Nur Otan партияси раҳбарлигидан кетди
Sputnik
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев расман ҳукмрон Nur Otan партиясининг янги раиси бўлди.
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев партия раҳбари ваколатларини расман амалдаги давлат раҳбарига топширди. Бу ҳақдаги қарор 28 январ, жума куни бўлиб ўтадиган партиянинг навбатдан ташқари XXI–съездида қабул қилинди.
Қурултой кун тартибида янги раис сайлаш билан бир қаторда партияси низоми, сиёсий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Тоқаев Қозоғистон биринчи президенти ҳақида гапирди.
"Турли салбий миш-мишлар юрганидан хабарим бор. Шу муносабат билан давлат раҳбари сифатида шуни айтмоқчиманки, биринчи президент мамлакатимиз кучли давлатга айлантириши учун жуда кўп иш қилган", — деди Тоқаев.
Биринчи президентининг мамлакат олдидаги тарихий хизматларини унутмасликка чақирди.
"Охир-оқибат, холис ва ростгўй бўлиш керак. Ўз ўтмишини қоралаган халқнинг келажаги йўқ", - деди Қозоғистон президенти.
Партиянинг навбатдан ташқари қурултойида барча ҳудудлардан 389 нафар вакил иштирок этди.
Партия уставига кўра, партия раисини сайлаш ва лавозимидан озод этиш партия қурултойининг мутлақ ваколатига киради.
Барча ваколатлар ўтказилгандан сўнг Нурсултон Назарбоевда фақат битта мақом – Миллат етакчиси (Элбоши) мақоми қолади.