Марказий Осиёдаги “блэкаут”га Ўзбекистондаги ИЭСдаги қисқа туташув сабаб бўлди - KEGOC

Марказий Осиёдаги “блэкаут”га Ўзбекистондаги қисқа туташув ва Сирдарё иссиқлиқ электр станциясидаги энергия блокларининг ўчирилиши сабаб бўлди – Қозоғистоннинг KEGOC энергетик компанияси.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг KEGOC электр тармоқларини бошқарувчи компанияси блэкаутга Ўзбекистонда юз берган ҳодиса сабаб бўлганини маълум қилди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.
Компаниянинг хабарига кўра, 2022 йил 25 январ куни соат 11:59 да қисқа туташув туфайли Сирдарё ИЭСдаги 6та энергоблок бирданига ўчирилди. Умумий электр энергиясининг ишлаб чиқарилишидаги йўқотилиши 1500 МВт дан ошди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг энергетика тизимлари тўлиқ ишдан чиқиб, барча электр станциялари ва истеъмолчилар таъминоти тўхтатилди. Ўзбекистон энергетика тизимида узилган юкланиш тахминан 9600 МВт (истеъмолнинг 100 %), Қирғизистонда 2600 МВт (100 %)ни ташкил этди.
Қайта тиклаш доирасида Қозоғистон ягона энергетика тизими Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика тизимларига ушбу мамлакатлар электр станцияларини кучланиш билан таъминлаш орқали ёрдам кўрсатди, бу эса тиклаш ишларини бошлаш имконини берди. Қирғизистон энергетика тизимининг нормал режимга қайтиши тахминан бир кун давом этди.
Истеъмолчиларнинг тўлиқ электр энергия таъминотидан узилишини олдини олиш мақсадида республиканинг жанубий вилоятларини мақсадида автоматик ускунаси ишлаши Олмаота, Жамбил, Туркистон ва Қизилўрда вилоятларини алоҳида ишга ўтказилди.
Қозоғистоннинг жанубий вилоятларидаги барча электр станциялари ўз ишини сақлаб қолди, истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлашда давом этди.
KEGOC “майнинг билан шуғулланувчи истеъмолчиларнинг фаолияти электр энергия узилишига сабаб бўлиши мумкин”, деган тахминни рад этди.
KEGOC - Қозоғистоннинг электр тармоқларини бошқарувчи компанияси ҳисобланади.

Ҳукумат комиссияси

Электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли топшириқни берди.
Комиссия томонидан биринчи навбатда генерация жараёнини тиклаш ҳамда юқори ва паст кучланишли электр тармоқларига кучланиш бериш орқали истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилди.
Ҳукумат комиссияси соҳа вакилларига содир бўлган носозликлар такрорланмаслиги, сабабларини аниқлаш, электр таъминотининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда зудлик билан амалга ошириш юзасидан қатор вазифалар юклади.

Марказий Осиёдаги блэкаут

25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминоти узилди.
Энергетика вазирлиги Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон ва атроф ҳудудларида электр энергияси таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди.
27 январь куни соат 16:00да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.