Бу қизиқ

Балиқ ёғи қандай касалликлардан ҳимоя қилади?

Нутрициолог Михайленко: балиқ ёғи кўзлар учун фойдали ва иммунитетни мустаҳкамлайди.
Sputnik
Нутрициолог Екатерина Михайленко балиқ ёғини мунтазам истеъмол қилишнинг фойдали жиҳатлари ҳақида РИА Новостига сўзлаб берди.
Унинг айтишича, балиқ ёғи А ва Д витаминлари, шунингдек, Омега-3 тўйинган кислоталарига бой.
“А витамини тери ёшлигини сақлашда, иммунитетни мустаҳкамлашда ва кўзлар саломатлигида жуда зарур. Д витаминининг етишмаслиги суякларда кальций ва фосфор алмашинуви бузилишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида остеопороз, яъни скелетнинг барча суякларини зарарлантирувчи тизимли касаллик келиб чиқиш хавфини кўпайтиради”.
Мутахассис сўзларига кўра, фойдали ва шифобахш балиқ ёғлари сельдь, палтус, скумбрия, лосось, тунец ва треска каби балиқларда кўп.
“Треска балиғи жигаридан олинган ёғда А ва Д витаминлари икки баробар кўп. Бу ёғда, шунингдек, калий, магний, фосфор бор. Бироқ юқори калориялиги туфайли треска жигарини меъёрда истеъмол қилиш зарур”, дейди нутрициолог.