Россияда ўзбекистонликларнинг эски “права”ларини янгисига алмаштириб бериш бошланди

Эски намунадиги ҳайдовчилик гувоҳномасини Россияда янгисига алмаштириш учун қандай ҳужжатлар билан қаерга мурожаат қилиш керак?
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. 25 январдан бошлаб Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасининг консуллик бўлимида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш ниятида бўлган фуқароларни қабул қилиш бошланди.
Фуқаролар бу масала юзасидан мамлакатнинг Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон, Санкт-Петербург шаҳарларидаги бош консулхоналарига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Хоҳловчилар қуйидаги ҳужжатлар тўплами билан элчихонанинг консуллик бўлимига ва юқоридаги бош консулхоналарга мурожаат қилишлари мумкин:
хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки фуқаролик биометрик паспорти (ID-карта);
эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
унинг талони.
Бу ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиб келиш керак.
Қўшимча маълумот учун Элчихона консуллик бўлимининг call-марказига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш сўралган: +7-499 230-00-76, +7-499 238-36-20 ёки Telegram-каналига (@UzKoRusFAQ) саволларни юбориш мумкин.
Энди ўзбекистонликлар Россияда ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириши мумкин