Бирданига Россиянинг иккита – Ғарбий ва Жанубий ҳарбий округларининг жанговар шайлигини текшириш Россия мудофаа вазирлигининг режалари ва Европадаги мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият билан белгиланган.
Россия Қуролли Кучларининг (РҚК) Ғарбий ва Жанубий қисмлари 25 январь куни тревога билан оёққа турғазилди, тўпланиш ҳудудлари, қўшин полигонларига чиқиб, режали ўқув-жанговар вазифаларни ҳал қилишмоқда. Икки ҳарбий округнинг 7000 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилари ва юзлаб қурол-яроқлари, ҳарбий ва махсус техникалари жалб қилинган. Тезкор вазиятнинг ягона режасида умумқўшин армиясининг тактик гуруҳлари, ҲҲК ва МҲҚга бўлинмалари, Болтиқ ва Қора денгиз флотлари, Каспий флотилиясининг кема гуруҳлари ҳаракат қилишмоқда. Шу билан бир қаторда Россия кучлари ва воситалари чегарадош Болтиқ, Жанубий Кавказ мамлакатлари ва Украина хавфсизлигига таҳдид туғдирмайдилар.
Болтиқ денгизидан Қора денгизгача бўлган ҳудудда 1-танк армияси ва 58-умумқўшин армияси ҳаракатга келди. Далаларда “Искандер-М” тезкор-тактик мажмуалари ва “Акация” ўзиюрар артиллерия қурилмалари жойлаштирилган. Ғарбий ва Жанубий округ қўшинлари ва кучларининг узоқ масофага ташлангандан кейин жанговар вазифаларни бажаришга бўлган шайлиги текширилмоқда. Қрим, Кубан ва Ростов вилоятида 60 дан зиёд Су-27СМ, Су-30СМ2, Су-34 қирувчилари ва бомбардимончилари нишондан максимал узоқликда ракета зарбаларини қайтаришни машқ қилишмоқда.
Днепрбўйидаги Россия тинчликпарвар бўлинмалари (Ғарбий ҳарбий округ тузилмасига киради) тўпланиш ҳудудларига чўзилиб режали вазифаларни бажаришмоқда.
Болтиқ, Қора ва Каспий денгизларида икки флот ва бир флотилиянинг кема гуруҳлари машқ қилишмоқда. Болтиқдаги машғулотлар чоғида "Мытищи", "Одинцово" ва "Зеленый Дол" кичик ракетали кемалар ҳаводан душман ҳужуми саҳналаштирилган нишонларни мўлжалга олишди.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги сайёраннг турли бурчакларида Россия Ҳарбий-денгиз флотининг 140 та кемалар ва 10 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар иштирокидаги қатор машғулотлари бошлангани ҳақида хабар қилганди.
10-20 февраль кунлари Беларус Республикаси ҳудудида бўлиб ўтадиган “Иттифоқ журъати – 2022” ("Союзная решимость – 2022") Россия-Беларусь қўшма машғулотларига фаол тайёргарлик кўриш давом этмоқда. Украин йўналишидаги қийин тезкор вазиятни инобатга олиб, Беларусь Давлат чегара қўмитаси давлат чегараларини ҳимоя қилиш учун захира кучлари ва воситаларини бир жойга тўплади.
Қизил чизиқ ёнидаги қарама-қаршилик
Ғарбий ва Жанубий ҳарбий округларнинг жанговар шайлигини текшириш 29 январгача давом этади, аммо икки илғор округлар қисмларининг доимий шайлиги “сиқилган пружина” шаклида ўзгармасдан туради. Шарқ ва Ғарб қарама-қаршилигининг замонавий реаллиги шунақа.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 26 январь куни британиялик ҳамкасби Лиз Трасс билан “Россиянинг унинг чегараларидаги тажовузни” муҳокама қилди. Бир кун олдин эфирга узатилган Антантика кенгаши тадбирида Россия қўшинлари Беларусь билан қўшма машғулотлар якунланиши билан, яъни 20 февраль куни “127 000 гача киши” Украинага бостириб киради.
Вашингтон биринчи ой эмаски Россия Украинага ҳужум қилишга тайёргарлик кўряпти деб ёлғон тарқатяпти. Унинг ҳатто Днепрбўйи томонидан Россия тажовузи “варианти” ҳам бор. Дунёнинг турли мамлакатларига сабабсиз бостириб кириш бу Пентагон ва НАТОга хослиги аён (Афғонистон, Югославия, Ироқ, Ливия ва Сурияни ёдга олайлик). Алянснинг Шимолий Европадаги ҳарбий кучлари ва Киевнинг тажовузкор режими ўсмоқда. Булар ҳам АҚШ геосиёсий тажрибаларининг маҳсули.
Россия Украинага иғволи америка қурол-яроқлари етказиб берилиши ва АҚШ ҲДК кемаларининг Россия қирғоқларида доимий бўлиш туриши йўл қўйиб бўлмайдиган иш деб ҳисоблайди. Москва Американинг русофобияни етиштиришини, Вашингтоннинг халқаро муносабатлардаги икки томонла стандартларини қоралайди. Россия Ғарб билан муносабатларини жиддий ўзгартиришга тайёр – ўзаро хавфсизли шартномаси ёки бошқа усуллар билан, бироқ Қўшма Штатлар “қоидалари” билан эмас.
Вашингтон ва Брюссель ҳозирча Москва билан мулоқотда ўзаро муросага келишга тайёр эмас. Россиянинг сулҳ таклифларига АҚШ ва НАТО ноконструктив муносабат билдирмоқда ва бу билан ўз фуқаролари хавфсизликдан маҳрум қилмоқда.
Пентагон Европага Шимолий Америкадан қўшимча қўшинларни ташламоқчи. Турли маълумотларга кўра, саккиз мингдан ўн беш минг аскаргача. Дания Болтиқ денгизига фрегат, Литвага эса тўртта F-16 қирувчиларини юбормоқда. Нидерландия Болгарияга иккита F-35 қирувчиларини жўнатмоқда. Испания ва Франция Руминияда ҳарбийлар сонини ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Шунга қарамасдан америкаликлар Москванинг тичнлик “ултиматумини” эътиборсиз қолдира олишмайди. Хавфсизликка оид музокараларни узоққа чўза олишмайди. Наточа “қилиқлар рақси” аввало уларнинг ўзларига таҳдид солади.
Ядровий супердержава сифатида Россия ҳарбий жиҳатдан заиф эмас, технологик жиҳатдан эса “ҳамкорларнинг” ҳар қандай вариантларига жавоб қайтаришга шай.
Эҳтимол, Москва февралда “Б режаси”ни амалга оширишга киришади, яъни америкаликлар ва уларнинг бутун дунё бўйлаб иттифоқчиларини бошқа сиёсий ва ҳарбий техника усуллари билан мажбурлайди.
Бу ҳақда Россия ТИВ Сергей Лавров яна бир марта эслатиб ўтди. Албатта, бу Учинчи жаҳон уруши, Украинага бостириб кириш эмас. Шунга қарамай Кремль хатти-ҳаракатлари Оқ уйни муайян “рамкага” солиб қўяди. Яхшиликча ёки ёмонликча америкаликларнинг жиддий ён беришларига тўғри келади.
Вашингтоннинг Москва стратегияси ва сиёсатига самарали таъсир кўрсатадиган воситалари йўқ. “Гегемонани” талаб ва имкониятдан келиб чиқиб ўлчашга, кўп қутбли дунёнинг қатъий шарт-шароитларига мослашишга тўғри келади. Лондон Россия ҲДК томонидан февралда ракета отиш ва бомба улоқтириш машғулотларини ўтказилиши ҳақидаги хабарномани олиб бўлган. Улар Британия соҳилларидан 250 км узоқликда ўтказилади.
Глобал хавфсизлик тизими тубдан ўзгариши кутилмоқда. Унинг асосида НАТОнинг кенгайишдан бош тортиши, алянснинг постсовет мамлакатлари билан ҳарбий ҳамкорликни бас қилиши, Шарқий Европа давлатларидан чет эл қўшинлари ва қурол-яроқларни олиб чиқиш кетиш бор. Россия ҲДКнинг Тинч денгизидаги ва Россиянинг ғарбий қисмидаги икки ҳарбий округнинг кенг кўламли (юқори технологияли) жанговар шайлик тадбирлари ишончли равишда исботламоқда: “ҳамкорларнинг” қулай муқобил йўли йўқ.