РЖД ва ЎТЙ Ўзбекистонда логистика компанияси ташкил қилди

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган қўшма корхонанинг асосий мақсади - Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари орасида юк ташувини оширишдан иборат.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Россиянинг “РЖД Логистика” ваЎзбекистоннинг “UTI Transit” компаниялари “RZDL TRANSSERVICE GROUP” МЧЖ номли қўшма корхона ташкил қилишди.

Қўшма корхона Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлади ва Москва–Тошкент–Москва, Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон, Қозоғистон – Ўзбекистон – Қозоғистон; Москва – Тошкент – Душанбе йўналишларида мижозлар ва юклар сонини оширишга хизмат қилади, - дейилган хабарда.

Ундан ташқари янги қўшма корхона Хитойдан Афғонистон ва Покистонга очилаётган янги транспорт коридорларида иштирок этади.
Қўшма корхона фаолияти доирасида “РЖД Логистика” Москва ҳудудидаги темирйўл терминалларида юкларни қабул қилиш ва жамлаш, Россия ва Қозоғистон ҳудудида фиттинг платформалари, автоном рефрижераторли контейнерлар тақдим этиш ва сервис хизмати кўрсатиш билан шуғулланади.
“UTI Transit” ҳам ушбу каби хизматларни Ўзбекистон ҳудудида кўрсатиш билан шуғулланади. Келажакда йўналишлар ва хизматлар сонини ошириш томонлар келишувига кўра амалга оширилади.
"Ишлаб чиқарувчилар томонидан талаб доимий равишда ўсиб бормоқда ва бизнинг вазифамиз – “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида сифатли логистик ечимлар тақдим этиш. Ушбу мақсадда биз ўзимизнинг техник имкониятларимизни ҳам доимий равишда яхшилаб бормоқдамиз. Хусусан 2021 йилда бизнинг компаниямиз автоном рефконтейнерлар сотиб олди ва бу йил биз уларнинг сонини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқчимиз. Ундан ташқари РЖД логистика ўсимлик мойини флекситанкларда жўнатишни йўлга қўйган. Ушбу қўшма корхона давлатларимиз орасида юк ташишни ошириш ҳамда юк етказиб беришнинг ишончли ва оптимал нархли каналини ишга туширади” – деди “РЖД Логистика” АЖ бош биректори Дмитрий Мурев.
Эслатиб ўтамиз РЖД ва ЎТЙ келишувларига асосан 2021 йилда илк бор “Агроэкспресс” лойиҳаси иш бошлаган эди. Унга кўра агросаноат комплекси юклари темир йўл транспортида жуда тез фурсат ичида Россиядан Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан Россияга етказиб берилади. Биринчи маротаба ана шундай поезд ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Москва – Тошкент – Москва йўналишида қатнов амалга оширган эди.
Бугунги кунда ана шундай қатновларни ойига 2 маротаба ташкил этиш ва 40 та қирқ футли автоном рефрижераторли контейнерлар ҳажмига етказиш тўғрисида келишувга эришилган.
Ундан ташқари Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари орасида Россиядан ҳафтасига 5 еврофура ва Ўзбекистондан ҳафтасига 7 еврофура миқдорида автомобилда юк ташиш ташкиллаштиришга келишиб олинган.
“Агроэкспресс” Тошкентдан Москвага нималарни олиб келди