ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Энергетика вазирлиги табиий газ таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда. Кўрилган чоралар туфайли табиий газ истеъмолчиларининг 67 %да ижобий натижага эришилди.
Газ босими нисбатан паст ҳудудлар рўйхати: Фарғона вилоятида — 57%; Андижон вилоятида — 75%; Наманган вилоятида — 58%; Тошкент вилоятида — 99%; Сурхондарё вилоятида — 32%; Тошкент шаҳрида — 18%. Бу ҳудуд истеъмолчиларининг табиий газ босимини барқарорлаштириш учун керакли ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан тайёрланган маълумотга кўра, Қоракалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида 100 % электр таъминоти мавжуд.
Андижон вилояти — 89%, Наманган вилояти — 91%, Фарғона вилояти — 91%.
Соат 16:00 да барча ҳудудларда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланиши режалаштирилган.