ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди, деб маълум қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясидан ташқари барча электр станцияларнинг иш фаолияти тикланган.
“Бугун, 27 январь куни соат 16:00 дан республикамизнинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди”, - дейилган хабарда.
Вазирлик мамлакатда газ таъминоти ҳозирча тўлиқ тикланмаганини инобатга олган ҳолда, аҳолидан электр энергияси узилишларини олдини олиш учун эҳтиёждан ташқари электр жиҳозларини тармоққа уламасликни сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё энергетика ҳалқасида содир бўлган йирик авария туфайли 25 январь куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда бир неча соатга электр таъминоти бутунлай узилиб қолган эди.
Мавзуга оид:
Нима сабабдан Ўзбекистонда блэкаут юз берди – эксперт жавоблари
Вилоятларда газ ва электр таъминоти қачон тўлиқ тикланади
Ҳукумат комиссияси электр энергиясидаги узилиш сабабларини аниқлайди
“Вазият шахсан президент назорати остида” – Асадов
Барча шифохоналарда электр узлуксизлиги таъминланмоқда - ССВ