Ўзбекистонда авиаспоттинг қонунийлаштирилди

2022 йил 1 майгача биринчи босқичда Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортларида самолётлар ҳаракатини кузатиш ва суратга олиш учун кузатиш майдончалари тўлиқ фаолият кўрсатади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистондаги барча халқаро аэропортларда авиаспоттинг йўлга қўйилади. Бу Вазирлар маҳкамасининг “Авиаспоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 майгача биринчи босқичда Тошкент халқаро аэропорти ва Самарқанд халқаро аэропортида, 1 июлдан эса қолган барча халқаро аэропортлар ҳудудида авиаспоттинг билан шуғулланиш учун кузатиш майдончалари тўлиқ фаолият кўрсатади.

Республикадаги барча халқаро аэропортларда, уларга туташ ҳудудларда авиаспоттинг машғулотлари учун ихтисослаштирилган жойлар (кузатиш майдончалари) босқичма-босқич ажратилади.
2022 йил 1 майдан маҳаллий ҳаваскорлар ва профессионал авиаспоттерлар учун ҳар чораклик мавсумий танловлар, шунингдек, ҳар йилги танловлар таъсис этилади ҳамда ташкил қилинади.
Ависпоттинг

Аэропортларда ҳаво кемалари ҳаракати ва парвозини кузатиш ҳамда уларни профессионал ва ҳаваскорлар (авиаспоттерлар) томонидан фото, видео тасвирга олиниши