Маҳмуд Муродовнинг жанги бекор қилинди

Спортчи 26 февраль куни UFC мусобақасида Латвия вакилига қарши жанг қилиши керак эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродовнинг (25-7) UFC’даги бешинчи жанги бекор қилинди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Спортчининг ёзишича, у машғулотларда қўлидан жароҳат олган. Муайян текширувлардан сўнг тикланиш жараёни қанча давом этиши аниқ бўлади.
“Рақибим, UFC ва барча мухлисларимдан узр сўрайман. 26 февраль куни жанг қилишни жуда хоҳлаган эдим, пухта тайёргарлик кўрдим, афсуски, жароҳат ҳам пешонамизда бор экан. Бу жанг мартга кўчирилса хурсанд бўлардим”, - дея ёзган Муродов.
Маҳмуд Муродовнинг АҚШнинг Лас-Вегасда ўтказиладиган UFC мусобақасида Латвия вакили Миша Циркуновга қарши жанг қилиши керак эди.
Муродов охирги жангини 2021 йилнинг август ойида Жеральд Миршертга (33-14) қарши ўтказиб, UFC’даги илк мағлубиятини қабул қилиб олган эди.