ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги газ таъминоти бўйича навбатдаги маълумотни тақдим этди.
Қайд этилишича, айни пайтда Фарғона водийсига газ таъминотини нормаллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишларни яқин вақт ичида якунлаш режалаштирилган.
Бугун эрталабдан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари одатий иш режимида ишлай бошлади.
Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида газ босими меъёри пастлиги боис, бу вилоятлардаги газ қуйиш шохобчаларида вақтинчалик чекловлар сақланиб турибди.
“Автомобил ҳайдовчиларига ушбу вазиятни тушунганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва иложи бўлса, зарур ҳолларда муқобил ёқилғи тури – АИ-80 бензини ёки бошқа маркалардан фойдаланиб туришларини сўраймиз.
Эртага эрталабдан бошлаб республикадаги барча газ қуйиш шохобчалари одатий иш режимида ишлай бошлайди”, - дейилган баёнотда.