Чегарадаги отишма: 3 нафар тожикистонлик ҳарбий яраланди

Уч нафар тожикистонлик ҳарбий ярадор бўлди.
Sputnik
Уч нафар тожикистонлик ҳарбий ярадор бўлди, улар Исфара шаҳри марказий клиникасига олиб келинди, деб хабар берди Sputnik Тожикистон.
SputnikTj мухбири воқеа жойидан маълум қилишича, чегарада казарма ҳолати эълон қилинди. Можарони тўхтатиш учун воқеа жойига Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси кучлари, полиция ва армия юборилди.
Тош отишмадан сўнг бир неча киши яраланди, ҳуқуқ-тартибот идоралари оломонни тарқатиш учун ҳавога ўқ узишни бошлади.
Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари огоҳлантирувчи ўт очишди.
Умуман олганда вазият кескин. Икки томондан ҳокимият вакиллари музокаралар олиб бормоқда.