ТОШКЕНТ, 27 янв —Sputnik. Алишера Усмонов унинг ҳамкорлари олтин қазиб оиш билан шуғулланадиган USM Gold компаниясига асос солди, деб хабар қилмоқда РБК.
Алишер Усмонов ва Владир Скочга тегишли бўлган USM холдинг компанияси ўтган йилнинг ноябрь ойида USM Gold компаниясини рўйхатдан ўтказди.
Ҳозирча янги ташкил этилган компаниянинг ягона активи “Федоровское” МЧЖ бўлиб унинг 75% USM Gold ва 25% —“Росгеология”га тегишлидир. Компаниянинг Хакасия республикасидаги Федоровско-Кедровская майдонида геологик разведка ишлари амалга ошириш учун лицензияси бор.
РБК нашри мурожаат қилган экспертлар айтишига кўра, Алишер Усмонов ушбу лойиҳани олтин қазиб олиш соҳасида узоқ келажакни кўзлаб ташкил қилган. Сўнгги вақтларда Россияда ҳам дунёда ҳам сармоядорларда олтинга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда.
“Одатда хом-ашё маҳсулотлари қимматлашганда олтиннинг нархи ошмайди, лекин хом-ашё нархи пасайганда олтин юқорига кўтарилади. 2008 йилда “Северсталь” олтин активларни сотиб ола бошлаганда, кўпчиллик буни тушунмаган эди. Бугун эса олтинга тикилган пуллар ўзини тўлиқ оқлаганини кўриб турибмиз. Компания ўша активлар асосида жаҳон олтин бозорида йирик иштирокчи бўлган Nordgold компаниясини ташкил қилган”, - деди НРА рейтинг хизмати бошқарувчиси Сергей Гришунин.
“Дунёга кириб келаётган инфляция тўлқини фонида олтиннинг қиймати янада ошиши кутилмоқда. Шунинг учун ҳам Алишер Усмонов томонидан олтин билан шуғулланувчи USM Gold компаниясини ташкил қилиш – ҳимоя стратегиясига ўхшайди”, - деб хулоса қилди эксперт.
Айтиш жоизки USM холдинг Россиянинг энг йирик темир ишлаб чиқарувчи корхонаси, “Металлоинвест” ва йирик мис ишлаб чиқарувчи кони “Удоканская медь” киради. Ушбу холдинг олдинги фаолиятида олтин қазиб олиш билан шуғулланмаган.