Қозоғистон жанубий қисмида юз берган блэкаут сабабларини ўрганиш бўйича махсус комиссия тузилди.
Текширувдан сўнг улар профилактика ишларини олиб боради ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
25 январ куни Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бир қанча вилоятлари – Олмаота, Жамбил, Туркистон, Қизилўрда вилоятлари, Олмаота ва Чимкент шаҳарларида кенг кўламли электр таъминотида узилиш юз берди.
Марказий Осиёдаги блэкаут
25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминоти узилди.
Энергетика вазирлиги Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон ва атроф ҳудудларида электр энергияси таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов электр энергияси билан боғлиқ вазият президент назоратида эканлигини маълум қилди.