ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида ичимлик сув етказиб бериш тўлиқ тикланди.
Шунингдек, соат 09:30 ҳолатига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи 500 та қозонхонадан 444 таси ўз иш фаолиятини қайта тиклади.