Президент “права”ни ўқитмасдан берганлик учун жазони кучайтиришни топширди

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолган. Шунинг учун авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ўқитмасдан ва ўргатмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун жазони кучайтириш юзасидан таклиф киритиш топшириғини берди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолган. Шунинг учун авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда.

“Биз ўқиганимизда 3 йил ҳайдовчиликка ўқитган. Ҳозир дарсга бормай пул бериб гувоҳнома оляпти. Нимага? Ўзбекистонда қонун йўқми?”, - деди президент кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида.

Бу муаммони бартараф қилиш учун мутасаддиларга, аввало, ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш жиноятига қарши жазони кучайтириш бўйича қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш топшириғи берилди.
Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун ҳаракатни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги кўрсатилди.
Шу муносабат билан Ички ишлар, Адлия вазирликлари, Бош прокуратурага аниқ топшириқлар берилди.
Комил Алламжонов маст ҳолда машина ҳайдаганларни 15 суткага қамашни таклиф қилди