Москвада мигрант кўприк устунига чиқиб олди, унга нисбатан баённома расмийлаштирилди

Москвада мигрант кўприк устунига чиқиб олди, унга нисбатан баённома расмийлаштирилди.
Sputnik
Майда безорилик ва миграция қонунчилигини бузганлик тўғрисида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, у Тожикистон фуқароси эканлиги маълум бўлди, деб маълум қилди РИА Новости агентлигига ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.
Эркак бир кун аввал Қрим кўприги тепасига чиқиб олиб, пастга тушишдан бош тортиб, у ерда бир соатдан кўпроқ вақт ўтказди. У фақат учинчи уринишда тушишга кўндирилди.
“Сешанба куни тожикистонлик Умаржон Йўлдошев Қрим кўприги устунига чиқиб олгани учун полицияга олиб келинди. Унга нисбатан майда безорилик ва миграция қонунчилигини бузиш ҳақида баённомалар расмийлаштирилди.
Эркакнинг полицияга айтган сўзларига кўра, қурилиш майдонида иш ҳақи олмагани учун бу ишни ноилож қилган.