ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ирина Бадмаева. Американинг пул чоп қилуви дастгоҳи учун бутун дунё бадал тўлашига тўғри келади, бироқ президент Жо Байден бу ҳақда журналистлар билан гаплашишни истамайди.
Имкони борича
Йиллик кўринишдаги етти фоиз – декабрь кўрсатгичи. Буни душанба куни Оқ уйда муҳокама қилишди. Байден иқтисодий маслаҳатчлари билан учрашди. Эфирга узатилди.
Журналистларни зал чиқаришаётган пайтда Fox News телеканали журналисти Питер Дуси президентга қичқирди: “Сайловлар арафасида (бу йил охиридаги конгрессга сайловлар – таҳр.) инфлация катта сиёсий муаммо бўлди деб ҳисоблайсизми?”
Чамаси, бу савол Байденга унча хуш келмади. “Бу катта қиймат (актив). Кўпроқ инфляция бўлсин. Қанақа бу итдан тарқаган аҳмоқ”, - дея жавоб берди у истеҳзо билан. Эҳтимол, у микрофон ўчирилган деб ўйлаган.
Бир соат ўтиб президент кечирим сўраш учун журналистга қўнғироқ қилди, деб хабар қилди Fox News. Эмишки, “ҳеч қандай шахсий муносабат йўқ”.
Питер Дуси ва Байден ўртасидаги муносабатлар оддий эмас. Мухбир ўткир саволларни беришни яхши кўради. Давлат раҳбари уни мулоҳазасиз киши деб атайди.
Президент бошқа журналистларга ҳам унчалик илтифот кўрсатмайди.
Байден матбуот билан талашаётган вақтда, инфляция ўсишда давом этмоқда. 2020 йилда АҚШ Федерал захира тизими (ФЗХ) триллион долларлар босиб чиқарди. Безнесга, уй хўжаликларига тарқатишди.
“Ҳар бир америкалик пул олди ва товар ва хизматга сарфлади, бу билан маҳсулотларга қўшимча талабни келтириб чиқаришди”, - дея тушунтиради Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети иқтисодиёт назарияси доценти Екатерина Новикова.
Инқирозга қарши маблағларининг асосий улушини молия бозори шимиб олди. Аста-секин бу триллионлар реал иқтисодиётга кириб, ифляцияни кўтаради.
“Долларнинг глобал валюталар захираси тузилмаси (59 фоиздан юқори) ва халқаро савдо-сотиқдаги (87 фоиз олти-сотди) мавқеи Вашингтоннинг қўлини ечади. АҚШ иқтисодиётни рағбатлантириш учун пул массасини фаол ошириши мумкин”, - дейди “АБЦ” инвестициявий компания бош директори Евгений Лашков.
Ярим йил ичида америка индеслари ўртача учдан бирга ўсди.
Оқибатларини ўйлашни унутишди
Пандемия авжида пул киритиш муқаррар эди.
“Оқибатлар ҳақида ҳеч ким ўйлаб кўрмади. Боз устига америка иқтисодиёти – глобал бозор локомотиви. Океан ортидаги ҳар қандай ўзгариш бир зумда бошқа мамлакатларга таъсир кўрсатади. Устига устак салбий”, - дейди молиячи Андрей Плотиков.
Қимматлаш на америкликларга, ҳам қолган барчага бирор бир яхшилик олиб келади. Шубҳали “қиймат”.
“АҚШ инфляция маҳлуқини қўйиб юборди”, - дея қўшимча қилди РИА Новости суҳбатдоши.
Европа марказий банки ҳам фаол пул босиб чиқарди. “Буюк Британияда инфляция бешдан кўпроқ. Германия, Францияда ҳам деяпли шунча. Бу ўн йиллик максимум”, - дея таъкидлайди инвестор, “Амалий сармоя киритиш мактаби” асосчиси Фёдор Сидоров.
Айрим мамлакатлардаги ишлаб чиқарувчиларнинг бошланғич нархлари декабрнинг ўзида 25 фоизга кўтарилиб кетди.
“Бу глобал инфляция секинлашмаслигини англатади. Ривожланаётган мамлакатлар, жумладан, Россия жабр кўради. Импорт товарлар, хом ашёлар қанчалик қиммат бўлса, ички бозордаги нарх шунча юқори бўлади”, - дея давом эттиради эксперт.
Вазият ишлаб чиқариш ҳалигача тикланмагани билан мураккаблашади. Талаб эса ошмоқда – боз устига ҳамма ерда.
Бу ёпиқ доира марказий банклар томонидан фақат ставкалар ошишини тўхтатиши мумкин. ФЗТ бунга аллақачон тайёр. Ва, эҳтимол, биринчи қадамни март ойида қўяди. Жами бундан раундлар камида тўртта бўлади. Лекин таҳлилчилар инфляция сусайишини фақат йил охирида прогноз қилишмоқда. Ҳозироқ натижа берадиган бундай восита йўқ.
Яна оқибатларсиз бўлмайди: ривожланаётган бозорлардан капиталларнинг кетиши, миллий валюталарнинг қадрсизланиши, иқтисодиётнинг тўхтаб қолиши.
ФЗТнинг инфляцияга қарши сиёсати хом ашёга бўлган талабнинг глобал камайишига олиб келади. Бу экспортга мослашган ривожланаётган мамлакатлар, хусусан, Россияга фойдали эмас.
Бунинг устига пул-кредит сиёсатининг бирданига кескинлашишига умид қилмаслик даркор. Оқ уйни бу қизиқтирмайди, деб ҳисоблайди Евгений Лашков. Конгрессга сайловлар яқинлашмоқда, демократлар эса овозларни йўқотишни хоҳлашмайди. Байденнинг рейтинги эса 40 фоиз, холос – камроқ фақат ундан олдинги президент Дональд Трампда бўлган (38).
“Morning Consult/Politico” маълумотларига кўра, сайловчи демократлар орасида амалдаги президенти 78 фоизи қўллаб-қувватлайди. Сўзсиз – ҳар учинчиси, холос. Биргина декабрда Байден 15 бандни қўлдан чиқарди. Сайловчи республикачилар орасида эса уни мутлақ кўпчилик қўлламайди.