ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия ИИВ томонидан 2021 йилда 176 минг нафардан ортиқ хорижий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган шахсга мамлакатга кириш учун тақиқ қўйилди.
2021 йилда - 176 333 кишига, 2020 йилда эса 189 448 кишига бундай қарор қабул қилинганди, бу деярли 13 минг нафарга кам.
ИИВга кўра, Россия ҳудудига киришни тақиқнинг асосий сабаблари – мамлакатда вақтинчалик бўлиш муддатларини бузиш ва ноқонуний меҳнат фаолияти ҳисобланади.