Йўлда кўриниш даражаси деярли нолга тенг. Шаҳарда дизел генераторларининг тўлиқ қувват билан ишлаётгани вазиятни янада оғирлаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбирлари.
Шаҳарнинг марказий қисмида ҳавода чиқинди газларнинг ўткир ҳиди сезилмоқда.
Кейинчалик Тошкентга ғайритабиий қалин туман тушди, деб хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.
Атмосфера аномалияси ҳавонинг кучли ҳаддан ташқари совишини келтириб чиқарди ва намликнинг кичик зарраларида қаттиқ майда суспензиялар мавжуд бўлиб, улар сув томчилари билан бирга ерга тўпланади.
Ўзгидрометнинг ҳаво ифлосланишини автоматик мониторинг олиб бориш станцияларининг маълумотларига кўра, РМ 10нинг миқдори 111,2 мкг/м3 ни ташкил этади, бу Ўзбекистонда белгиланган максимал рухсат этилган концентрацияларнинг (рухсат этилган концентрацияси 500 мкг/м3) максимал қийматларидан ошмайди.
25 январь куни соат 11:00ларда Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминоти узилди. Энергетика вазирлиги Қозоғистон электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон ва атроф ҳудудларида электр энергияси таъминотида ўчишлар юзага келганини маълум қилди. Ҳозир электр станциялар босқичма-босқич ишга туширилиб, ҳудудларда электр таъминоти тикланмоқда.
Шавкат Мирзиёев топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.