Тошкентга сув берила бошланди – видео

“Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Тошкент аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик сабабли насос агрегатларида ўчиш ҳолати юзага келди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда электр таъминоти қайта тикланди, ичимлик сув гидравлик режимини тиклаш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.
Яқин соатлар ичида Тошкент шаҳри сув таъминоти олдинги маромига қайтади.
Шунингдек, вазирлиги тизимига кирувчи 500 та қозонхонадан 78 таси ўз иш фаолиятини қайта тиклади.