Тошкентда метро ҳаракати вақтинчалик тўхтади

Тошкент метрополитени: Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Тошкент шаҳри бўйлаб электр энергиясида узилиш кузатилмоқда. Узилишлар Тошкент метрополитени фаолиятига ҳам таъсир кўрсатган.
"Тошкент шаҳрининг барча ҳудудларида электр энергияси ўчганлиги сабабли Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади", - дейилади "Тошкент метрополитени" ДУК хабарида.
Носозлик бартаф этилганидан сўнг метро йўловчиларга доимий жадвал асосида хизмат кўрсатишни давом эттиради.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, бугун соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб, республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.