Тошкентда 51та лифтда қолиб кетган фуқаролар қутқарилди

Тошкентда 51та лифтда қолиб кетган фуқароларга ёрдам берилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Бугун электр энергияси тармоқларида рўй берган узилишлар сабабли кўп квартирали уйлардаги лифтлар тўхтаб қолди.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ тезкор бошқарув марказига 51та лифтда қолиб кетган фуқаролар бўйича мурожаат келиб тушди, уларнинг 35 таси коммунал соҳа ташкилотлари билан ҳамкорликда, қолган 16 таси қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди.