Тошкент метро бекатлари орасида қолиб кетган йўловчилар олиб чиқилди

Метро бекатлари орасида қолиб кетган 415 нафар йўловчи олиб чиқилди - ФВВ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Метро бекатлари орасида қолиб кетган 415 нафар йўловчи олиб чиқилди.
ФВВ қутқарувчилари тегишли хизматлар ҳамкорликда билан қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:
“Машинасозлар” (135 нафар);
“Бодомзор-Минор” (70 нафар);
“Амир Темур” (210 нафар) бекатлари оралиғида (вагонлар ичида) қолиб кетган (жами 415 нафар) йўловчилар олиб чиқилди.
Соат 12:10да Наманган вилояти Поп тумани 114-116 км. ларда юк поезди тўхтаб қолганлиги учун 83 км. да йўловчи поезд вақтинчалик тўхтатилган.
Юк поездини заҳира йўлга олиб қўйиш учун теплавоз ва “Қамчиқ” МҚЁҚБдан махсус техникаларда қутқарувчилар жалб этилди.