Свет ўчиши вакциналарни сақлашга таъсир қиладими

Санитария-эпидемиология осойишталиги хизматининг Тошкент шаҳар бўлими: вакциналарни сақлаш ҳолати назорат остида.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Коронавирусга қарши вакциналарни сақлаш ҳолати назорат остида. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Санитария-эпидемиология осойишталиги хизматининг Тошкент шаҳар бўлими ходими маълум қилди.
Қайд этилишича, шаҳар бўлимида ҳам, туманларда ҳам вакцина сақлаш пунктларида электр генераторлари мавжуд. Уларнинг ҳар бири тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, қўшимча ёқилғи таъминоти мавжуд.
Электр таъминоти бутунлай узилган тақдирда эса омборларда минимал талаб қилинадиган ҳарорат тўрт соатгача сақланиши мумкин.
“Свет” ўчиши жарроҳлик амалиётларига хавф туғдирадими