Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари электр энергиясиз қолди

Республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб, республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
вазирлик ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини қайд этган.