ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Уй жой коммунал хизмат вазирлиги кўплаб ҳудудларда электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирди.
Кейинчалик республика миқёсида электр энергияси билан боғлиқ муаммолар юзага келганлиги сабабли, ичимлик суви етказилишида ҳам вақтинчалик узилишлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида Ўзсувтаъминот" АЖ огоҳлантирди.
Бугун, 25 январь куни соат 11:00да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб, республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, айни пайтда мутахассислар носозликни тиклаш ишларини олиб боришмоқда.