Европа Россияни қандай жазолашни ҳал қила олмаяпти

Россияни жазолашга келишиш учун келишиб олишди – ЕИга аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг кечаги учрашуви натижаларини мана шундай қисқача деб таърифлаш мумкин.
Sputnik
Чунки Брюсселга давлатимиз “Украинага нисбатанн ҳарбий режалар тузаётгандек” деб кўринмоқда.
Музокаралар бошланишидан аввал, мунозара “норасмий” хусусиятга эга эканлиги, эҳтимол, юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар учун жавобгарликни ўзидан соқит қилиш учун ҳам қатъий таъкидланди.
Биринчи навбатда, европалик сиёсатчиларнинг ўзлари учун ҳам, бирлашган Европа аҳолиси учун ҳам жуда жиддий бўлиши мумкин.
Ҳаммаси ҳақида кетма-кет
Бундай форматдаги учрашув - охирги ўн кун ичида иккинчисидир. Унинг асосий мавзуси ўзгармаяпти: ЕИ қитъада янги хавфсизлик сиёсати контурлари устида ишлашни таклиф қилгани учун (бу ерда ва ҳеч қандай қўштирноқсиз ва муболағасиз) Россияни жазоламоқчи. Ўз манфаатларини ҳам, европаликларнинг ҳам манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳатто улар ҳали буни тушунмаса ҳам, ўзлари зарбалар остида қолиши мумкин.
Евроиттифоқи Россия уни (бош дипломати Боррелл) стулга ўтириб, икки қудратли давлат тўпланган муаммоларни ҳал этаётган пайтда коридорда кутишга юборганидан норози.
Чунки Москвани ғазаблантириб, муносабатларда кескинликнинг кескин ёмонлашувидан ташқари, энергия нархларининг ошиши билан ифодаланадиган янги кескинликни келтириб чиқариши мумкин, ва америкалик сиёсатчиларни ғазаблантириб эса, глобалист элитанинг сўзсиз қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлиш эҳтимоли катта.
Европа Иттифоқи ўзи қўйган ва ўзи тушиб қолган тузоқдан қандай қутулмоқчи?
Ҳозирги вақтда ҳамма учун мос келадиган ечим йўқ.
Шунинг учун АҚШ Европа Иттифоқининг Россияга қарши “санкциялари” ҳақида гапирганда, улар Атлантиканинг нариги томонидан акс-садо эмас, балки ёқимсиз товушлар йиғиндисини (какофония) эшитишмоқда.
Шарқий, анча кам бой нео-Европа, Европа Иттифоқининг саховатли субсидиялар билан яшашга одатланган, мамлакатимизга қарши "қаттиқ санкциялар"ни талаб қилиб, бугунги кунда деярли фақат русофобия билан кун кечирмоқда. У ердаги сиёсатчиларнинг фикрича, уларнинг катта ҳамкорлари - бу ҳатто Брюссел эмас, Вашингтон - уларга барча фаразий иқтисодий зарарни, фоизлар билан ҳам қоплайди.
Ғарбий Европа ва ҳозир унинг номидан икки давлат гапирада – бу Германия Федератив Республикаси ва Франция коалиция бўйича кичик шерикларини оғзаки қўллаб-қувватлаган ҳолда, анча вазминлик билан гапирмоқда.
Франция президенти ва Германия канйлери қўпол сўзлардан ҳам, қўпол оҳанглардан ҳам ўзини тиймоқда, чунки ки, немис ҳукумати қишнинг қаҳратонида мамлакат ёқилғи омборларида ҳозирда мажбурий захираларнинг ярмидан камроқ қолганини яхши билади, Францияда эса бензинининг нархи литри учун бир ярим евродан ошиб кетди ва нархлар ёзилган қоғозларнинг вальсини аллақачон Елисей саройида томоша қилмоқда.
Мамлакатимиз қримликларни қон тўкилишидан ҳимоя қилгани ва Донбассдаги русларни сиёсий қўллаб-қувватлагани учун Россияга қарши санкциялар жорий қилинганидан қарийб саккиз йил ўтиб Европа Иттифоқи чекловлар иқтисодиётимизнинг тузилиши ва ривожланишига ҳеч қандай таъсир қилмагани, улар умумевропа иқтисодиёти учун тўсиқ бўлганини англай бошлади.
Бу санкцияларни қабул қилган ва узайтирганлар бунинг аксини исботлашга қанчалик уринмасин.
Натижа, агар фақат расмий статистикани ҳисобга олсак, икки томонлама талқин қилишга имкон бермайди (пандемияни ҳисобга олмасак ҳам).
Бу қуйидагича: бутун бирлашган Европа ҳудудида яшаш нархининг ошиши, инфляциянинг тезлашиши (бу евро жорий этилгандан бери, яъни сўнгги йигирма йил ичида ҳеч қандай мисли кўрилмаган) ва энергия ресурсларининг нархини юқорига кўтарди.
Йиллар давомида Европа Комиссиясининг раҳбарияти ўзгаргани ва Европа парламентида мутлақо бошқа депутатлар ўтиргани муҳим эмас - иқтисодий фаолликнинг пасайиши вектори, айтмоқчи, Россия сиёсатчилари ўша пайтда, 2014 йилда Европа Иттифоқини огоҳлантирганди, ҳеч ким қулоқ солмади (оҳ, бу бизнинг Россиянинг ҳатто ўзининг рақиби деб биладиганларга ҳам ғамхўрлик қилиш истаги!), ҳозир буни сезмаслик мумкин эмас.
Ҳатто Вашингтон Россияга қарши ўйинларда иштирок этишга таклиф қилса ҳам – имконсин, буни ҳисобга олишмади.
Европанинг ўзида ҳам украин, ҳам украин тилида сўзлашувчи сиёсатчиларнинг русофобия бўйича умумий йўналишдаги энг кичик иккиланишдаги истерияси, аслида, мамлакатимизга нисбатан универсал дастак бўлишни тўхтатганлигининг билвосита далилидир.
Берлиннинг позициясидан, кейин Парижнинг баёнотларидан галма-гал ғазабланган Киев, америкалик ҳамкорлари унга ташлаб қўйган белги қўйилган карталар билан ўйнаб, халқаро муносабатларда жиддий томон сифатида кўринишда ишончли бўлишни тўхтатди.
Улар қанчалик уринмасин.
Париж ва Берлин хавотирнинг ташқи қиёфасини сақлаб қолган ҳолда, Украина томонидан қўзғатилган тартибсизликлар бошланган тақдирда асосий сиёсий масъулиятни ўз зиммасига олиши, шунингдек, Вашингтоннинг геосиёсий амбициялари учун жавоб бериш кераклигини англаб, бугун эҳтиёткорна баҳоналарни айтишни афзал кўрмоқда.
Буюк Британиянинг Европа геосиёсий вазиятига кутилмаган аралашуви (Киевда Москванинг “Россияпараст етакчи”ни қамаш сенсация режалари билан) – қитъада буни кимдир тушиниши даргумон.
Евроиттифоқдан жанжал ва даъволарсиз ажрала олмаган британияликлар ҳозир Украина билан ҳамкорлик қилишга уриниб кўрмоқда, Берлин ва Париж, дарвоқе, Рим ва Вена каби, географик ва молиявий жиҳатдан Лондонга Киевдан кўра яқинроқ эканини унутиб қўйишди, шекилли.
Ва бу қадам, албатта, Британия бош вазирининг европалик ҳамкорлари орасида тиш ғижирлатишини келтириб чиқаради.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин кўп йиллар давомида Европада қонли бўтқани хоҳлаганлар, уни Европа чегараларидан аниқ узоқ масофада - Африка ёки Осиёда пиширишган.
Аммо ҳар ўн йилликда уруш ва тинчлик чегараси - худди ўйламаслик ёки очкўзлик туфайли можаро олови Европага яқинлашиб борди.
Қочқинлар ва қитъада қуролларнинг тарқалиши билан биринчи марта дуч келган Бирлашган Европа Югославия сабоқларини ўрганмади.
Энди можаролар таҳдиди, айниқса Киевга ҳалокатли ҳарбий қуролларни етказиб бериш, шунингдек, армия инструкторларининг келиши билан сезиларли даражада ошиб бормоқда.
Аммо “Брюсселда ўтириб қолганлар” Россияни “тажовузкор хатти-ҳаракати” учун санкция қўллашга тайёр бўлганлар, бу хавфни сезмасликни маъқул кўрмоқда.
Ҳозирги вазият қитъада ўтган асрнинг 30-йиллари ўрталарида СССРга қарши иқтисодий санкциялар жорий этилган ва Европага ҳақиқий таҳдид фашистлар Германиясидан келган вазиятни эслатади.
Афсуски, ўша давр ва ўша тарих сабоқлари, бугунги кунда содир бўлаётган воқеаларга қараганда, узоқ вақтдан бери ва яхшигина унутилган.
Шунинг учун, улар хаёлий тажовузкор эмас, балки ҳақиқий ниятда адашганда нима содир бўлишини яна бир бор эслатиш ортиқчалик қилмайди.