ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Блэкаут сабабли Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилди
Бу ҳақда РИА Новости респуликадаги манбасига асосан хабар қилди.
Ҳозир ҳукумат маҳаллий истеъмолчиларни энергия билан таъминлаш масаласини ҳал қилмоқда, вазият имкон берса, экспорт қайта тикланади.
Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси маълумотларига кўра, унинг мутахассислари Туркманистондан Кобулни электр энергия билан таъминлашга ёрдам беришди.