ТОШКЕНТ, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарлари саммитида иштирок этади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
ХХР Раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан ташкил этиладиган саммит кун тартибига қуйидагилар киритилган:
Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоби,
кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари
малий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.
Онлайн саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.