ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари "Киберхавфсизлик тўғрисида"ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда, деб хабар қилди депутат Расул Кушербаев.
Маълум қилинишича, янги қонуннинг мақсади Ўзбекистон кибермаконида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир.
Лойиҳага кўра, киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда.
Қонунда унинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган.
Ҳужжатда миллий киберхавфсизлик саноатини рағбатлантириш, ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш, жумладан давдат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш, миллий операцион тизим ва дастурий таъминотлар яратиш каби вазифалар белгиланган.
Лойиҳада киберхавфсизлик терминига изоҳ берилган бўлиб, у "ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади".