Арманистон президенти нега истеъфога чиқди

Армен Саркисян: бу қарор заррача ҳиссиётга асосланмаган, аксинча маълум бир мантиқдан келиб чиқади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Арманистон президенти Армен Саркисян якшанба куни истеъфога чиқишини маълум қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу қарор мутлақо ҳиссий эмас ва маълум бир мантиқдан келиб чиқади.

“Бизда парадоксал вазият юзага келди, чунки президент давлатчиликнинг кафолати бўлишга мажбур бўлади, аслида ҳеч қандай восита йўқ. Конституция, шунингдек, бир институтнинг бошқасидан устунлигини назарда тутади, таниқли диаспора мутахассисларининг тарихий Ватаннинг давлат институтларини бошқаришда иштирок этиши учун тўсиқлар яратади ва ҳоказо”, — деди Армен Саркисян.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон кўринишидан парламент шаклидаги республикаси, аммо моҳиятда ундай эмас. Саркисян мазмуни ва мақсади ўзаро тийиб туриш ва мувозанатга асосланган давлат тизимини яратиш таклифини билдирганини қўшимча қилган.
Президент конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича комиссия ушбу ўзгаришларни амалга оширишга қодир бўлишига, "кейинги президент ва президентлик институти янада мувозанатли ва тизимлаштирилган муҳитда ишлай олишига" умид билдирган.
Саркисян 2018 йилда парламент томонидан тўртинчи президент этибсайланган эди. Маълумоти бўйича физик, Арманистоннинг турли мамлакатлардаги элчиси, 1996−1997 йилларда мамлакат бош вазири бўлган.
Арманистон Конституциясига кўра, президент Миллий Ассамблея – парламент томонидан етти йил муддатга сайланади. Бир шахс фақат бир марта сайланиши мумкин. Арманистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайлов 25 кундан кечиктирмай ўтказилади. Давлат раҳбари лавозимидан четлаштирилган, ваколатларини амалга оширишнинг имкони бўлмаган, истеъфога чиққан ёки вафот этган тақдирда эса сайловлар 35 кундан кечиктирмай ўтказилади. Давлат раҳбари истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризани Миллий Ассамблеяга тақдим этади.