ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Яқинда "Росатом Оверсиз" ва Арманистон орасида бир неча кичик қувватли АЭС қуриш тўғрисида битим имзоланди. Ана шундай АЭС ишга тушса бу Арманистондаги иккинчи атом электр станцияси бўлади.
Арманистон атом энерегетикаси тарихи
1960 йиллар охирида Арманистон ССРда индустриализация жуда илдам олиб борилаётган эди. Ана шундай вақтда электр энергияси етишмаслиги одатий ҳол бўлса керак. СССРнинг энг юқори доираларида табиий услубда электр энергия ишлаб чиқиш имкониятлари чекланган республикада атом электр станцияси қуриш масаласи жиддий муҳокама қилинди. Табиий газ ва кўмирдан электр энергияси олиш ғояси кўплаб муҳокамалардан сўнг самарасиз деб топилди ва 1967 йил охирида СССР Министрлар кенгаши Арманистонда иккита ВВИР-440 энергия блокига эга бўлган АЭС қуриш лойиҳасини тасдиқлади.
Строительство Армянской атомной электростанции.
© Sputnik / М.Шахбазян
Арманистон ҳудуди сейсмик хавфли бўлгани учун, Мецамор шаҳарчасида қурилиши режалаштирилган АЭС хавфсизлигини таъминлаш устида "Уралмаш", "Ижорские заводы", "ЗИО-Подольск" каби СССРнинг энг кучли муҳандислик муассасалари ишлашди. Уларга эча Курчатов номидаги атом энергетикаси институти раҳбарлик қиларди.
Орадан салкам 10 йил ўтиб, 1976 йилда Мецамор шаҳарчасида қурилган АЭСнинг биринчи энергия блоки ишга туширилди. Икккинчи энергия блоки 1980 йилда ишга туширилди.
Қурилиш ташкилотлари АЭС ҳатто 9,5 баллик зилзилага дош беришини таъкидлашарди. Ушбу мақсадда АЭС бинолари остида, масалан, “ер гидроамортизаторлари” барпо этилган.
Даҳшатли Спитак ер қимирлаши
1988 йилда Арманистоннинг Спитак ва Ленинкан шаҳарларида даҳшатли ер қимирлаши бўлди. Кучи 10 балл (ленинаканда 7,2 балл) бўлган зилзила шаҳарни ер юзидан йўқ қилди, 20 мингга яқин киши қурбон бўлди.
Спитакдан 77 км масофада жойлашган Мецаморда ҳам сейсмик станциялар 6,2 балли зилзила қайд этишди. Ўша вақтларда Чернобыл фожеаси (1986) ҳали одамларнинг ёдидан чиқмаган эди. Шу сабабли Мецамор АЭСи ходимлари орасида ҳам кучли ваҳима юз берди, кўпчиллик иш жойини ташлаб қочиб кетди.
Митинг в Ереване за закрытие Мецаморской атомной электростанции
© Sputnik / Рубен Мангасарян
Арманистон АЭСига ер қимирлаши оқибатида ҳеч қандай шикаст етгани аниқланмади ва станция тўлиқ ишга яроқли экани аниқланди. Лекин шунга қарамасдан жамоатчилик босими остида СССР Министрлар Кенгаши АЭСни ёпишга қарор қилади. АЭСнинг иккала энергоблоки ҳам тўхтатилади.
Ундан сўнг қоп-қоронғу, алғов-далғовли 90-йиллар келди, Арманистон мутлақ энергия тақчиллигига дуч келди. Базан аҳолига бир суткада 1 соат давомида свет берилар эди. Бошқа энергия манбааларига эга бўлмаган Ереван Мецамор АЭСини қайта ишга туширишга қарор қилади.
АЭСга ташриф буюрган мутахассислар, кутилмаганда, АЭСнинг биринчи энергоблок кесиб парчаланиб металломга топшириб юборилгани аниқланади. Уни қайта тиклашнинг иложи бўлмайди. Умуман буни 90-йиллар учун одатий ҳолат дейиш мумкин.
Митинг за закрытие Мецаморской атомной электростанции в Ереване.
© Sputnik / Рубен Мангасарян
Лекин иккинчи энергоблок МАГАТЭ текширувидан муваффақиятли ўтади ва 6,5 йиллик паузадан сўнг ҳали ҳам хавфсиз ва ишга яроқли эканини намойиш қилади. 1995 йилда Иккинчи блокнинг ягона ВВЭР-440 қурилмаси ишга туширилади. Қурилманинг умумий қуввати 92 %гача камайтирилади, лекин шунга қарамасдан у Арманистон электр энергияси эҳтиёжининг 40 %ини қоплайди. Ушбу вазият бугунги кунга қадар сақланиб қолмоқда.
Ғарб қарши, чунки "АЭС - Россия таъсирини кучайтиради”
Коллектив Ғарб эса, ушбу АЭСни нима қилиб бўлса ҳам тўхтатиш ва йўқ қилиш пайига тушган. Ўтган 30 йил давомида улар бу йўналишда ўз уринишларини тўхтатгани йўқ. Ғарб ОАВларида Арманистон АЭСи ҳар доим “эски ва хавфли совет технологияси” деб аталади. Мецамор — аҳоли у ердан қочишни ўйлайдиган кичкина депрессив шаҳарча дейилади.
2019 йилда НАТО ва Арманистон делегацияси учрашувида ҳам, кун тартибида турган биринчи масала – Арманистондаги ягона АЭСни ёпиш бўлган эди. Ўшанда бунинг сабаби ҳам очиқ айтилган - ҳудудда Россия таъсирини камайтириш.
Армянская АЭС
© Sputnik / Р. Мангасарян
2020 йилда содир бўлган Арманистон – Озарбайжон можаросида ҳам Тоғли Қорабоғда можаро кучайган тақдирда Озарбайжон Арманистоннинг муҳим инфратузилма объектларига, жумладан Мецамор АЭСига зарба бериш билан пўписа қилган эди.
Бугунги кун
2022 йилда Арманистон яна энергетика инқирози ҳис қилмоқда. Яқинда “Росатом” Мецамор АЭСнинг “умрини” 2026 йилга қадар узайтириб берди. 1970 йилларда қурилган ВВЭР-440 – бир умрлик эмаслигини ҳамма тушунади ва Арманистон ҳам кутилмаганда ўзининг асосий энергия манбаидан маҳрум бўлиб қолишни истамайди.
Шу сабабли Россия билан янги кичик қувватли АЭСлар қуриш борасида музокаралар олиб борилди ва уларнинг биринчи бисқичи муваффақиятли якунланди.
Янги кичик қувватли АЭСларда электр қуввати 55 мегаватт ва иссиқлик қуввати 175 мегаватт бўлган РИТМ-200Н кичик реакторлардан фойдаланишга қарор қилинган. Бундай реакторлар уран диоксиди ва сув ёрдамида ишлайди. Дастлаб РИТМ-200Н “Арктика” ва “Сибирь” туркумидаги музёрар кемалар ҳамда “Академик Ломоносов” номли сузувчи АЭСларда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган эди.
РИТМ-200Н, "Н - наземный", яъни ерда қуриладиган - бундай қурилмани танлаш Арманистон томонидан кичик АЭСни синаб кўриш имконини беради. Иккинчидан кичик реакторлар сейсмик ва экологик жиҳатдан хавфсизроқ ҳисобланади. Учинчидан уларни жуда қисқа вақт ичида ишга тушириш мумкин. Ва тўртинчидан, уларни кейинчалик бир бирига қўшиб қувватини ошириш мумкин. Бешинчидан эса – РИТМ одатий АЭСга қараганда сезиларли даражада арзонга тушади.
Парогенераторный блок атомного реактора РИТМ-200. Ледокол "Арктика"
© Пресс-службой ООО "Балтийский завод-Судостроение"
Шартнома муваффақиятли амалга оширилган тақдирда Арманистон беш йилдан сўнг янги кичик АЭСларни ишга туширади ва эскирган АЭСини босқичма-босқич эксплуатациядан чиқаради.
Янги глобал имкониятлар
Арманистон Россия билан умумий чегарага эга бўлмаса-да, жуғрофий нуқтаи назардан муҳим жойда жойлашган. Россия бир неча йилдан буён Яқин Шарққа “энергетик кўприк” қуриш масаласи кўтарилмоқда. У томонда санкциялар остида бўлган Эрон бир неча йиллардан буён кучли энергетик эҳтиёж ҳис қилмоқда. Теҳрон ҳар йили камида 12 гигават энергия импорт қилади. Россия – Грузия – Арманистон – Эрон орқали ўтган “энергия кўприги” бюджетга мўмайгина даромад келтириши мумкин.