ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн мамлакатда коронавирус билан касалланиш ортиши сабаб киритилаётган чекловлар сабаб ўз тўйини бекор қилди. Бу ҳақда New Zealand Herald" нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, омикрон штамми туфайли Янги Зеландия 24 январдан “қизил” даражага ўтади.
“Менга келадиган бўлсак, тўйим бўлмайди, мен пандемия натижасида шунга ўхшаш ҳолатга дуч келган янги зеландияликлар сафига қўшиламан, холос”, - деди Ардерн мамлакатда коронавирус сабаб янги чекловларга бағишланган матбуот анжуманида.
Унинг маълум қилишича, туғилган кун ва тўй каби тадбирларда 100 дан ортиқ бўлмаган кишининг қатнашишига рухсат берилади, коронавирусга қарши эмланганлик сертификати бўлмаган тақдирда фақат 25 киши тадбирда иштирок этиши мумкин.
“Ҳаёт шундай. Мен бошқа минглаб Янги Зеландия аҳолисидан ҳеч нимам билан ажралиб турмаслигимни журъат қилиб айта оламан”, - дея таъкидлади бош вазир.