Ўзбекистон бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

-67 кг вазн тоифасида Жавлонбек Йўлдошев ўзбекистонлик боксчилар орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилди ва илк ғалабани тақдим этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Кеча, 22 январь куни, Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида бокс бўйича қитъа биринчилиги бошланди. Мусобақанинг илк кунини ўзбекистонлик боксчи Жавлонбек Йўлдошев ғалаба билан бошлади.
Чемпионатнинг очилиш маросимида Халқаро бокс ассоциацияси президенти Умар Кремлёв, Осиё бокс конфедерацияси президенти Анас Алотаиба, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
Ўзбекистон расман AIBA байроғини қабул қилиб олди
-67 кг вазн тоифасида Жавлонбек Йўлдошев ўзбекистонлик боксчилар орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилди.
Унга саудиялик боксчи рақиблик қилди. Йўлдошев рақибининг устидан ғалаба қозониб, кейинги даврага йўл олди.
Бугун дастлаб -57 кг вазн тоифасида Дилшод Абдулмуродов ироқлик Муҳаммед Макассесга қарши баҳс олиб боради. -91 кг вазн тоифасида Жавоҳир Тоғаймуродов эса тожикистонлик Давлат Болтаевга қарши жанг қилади.