Бу қизиқ

“Омикрон”нинг энг кенг тарқалган аломати айтилди

Кишида бу аломатларнинг кузатилиши у коронавирусга тест топширмасидан олдин “омикрон”ни юқтириб олган бўлишидан далолат бериши мумкин.
Sputnik
Томоқ қичиши ва ундаги оғриқ коронавируснинг омикрон штамми билан касалланганликдан дарак берувчи энг кенг тарқалган аломатлардир. Бу ҳақда NBC Chicago телеканали Чикаго жамоат соғлиқни сақлаш департаменти комиссари Эллисон Арвади сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.
“Томоқдаги оғриқ COVID-19 га топширилган тестнинг мусбат чиқишини тахмин қилиш имконини берувчи энг кўп тарқалган аломат”, - дейилган хабарда.
Унинг сўзларига кўра, бундай аломат бўлганида коронавирусга тест топширгунга қадар “омикрон” билан касалланган бўлиши мумкинлигини айтиш мумкин.
Шифокор “омикрон” “дельтадан” касалланган одамда ҳид билиш ҳисси йўқолмаслиги билан фарқ қилишини таъкидлаган.
Арвади томоғида оғриқ сезаётган кишиларга уйда қолишларини тавсия қилган.
"Омикрон" инсоният тарихида энг юқумли вирус - дунё олимлари
22 январь куни россиялик инфекционист Евгений Тимаков коронавируснинг омикрон штаммини юқтириб олганлик ҳам битта, ҳам бир неча аломатлар билан намоён бўлиши мумкинлигини қайд этганди. Бурун битиши, бош оғриғи, томоқдаги оғриқ киши “омикрон”ни юқтириб олганидан 100 фоиз далолат беришини айтганди.