ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Навоий вилояти Навбаҳор тумани ЙПХ ходимини дўппослаган ҳайдовчи ҳибсга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, "Matiz" ҳайдовчиси А.Т. ЙПХ инспектори Д.Т.нинг хизмат олиб боришига тўсқинлик қилиб, унинг қонуний талабларини бажармаган. Уни ёмон сўзлар билан ҳақорат қилиб тажовуз қилган.
Ҳайдовчига қарши Ўзбекистон ЖКнинг “ҳақорат қилиш” ва “ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш” моддалари билан жиноят иши очилган.
А.Т. тегишли тартибда ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Навоийда "Matiz" ҳайдовчиси автомобилини жарима майдонига олиб кетаётган ЙПХ ходимини дўппослагани хабар қилинган эди.