Коронавирус Ўзбекистонда: кунлик ҳолат 1500 тага яқинлашмоқда

Тошкент аниқланаётган касаллик бўйича ҳамон етакчи. Пойтаътда бир кунда қарийб 600 кишида коронавирус аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Кеча, 22 январь, куни Ўзбекистонда 1478 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аниқланган ҳолатларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (598), Тошкент (192) ва Фарғона (182) вилоятларига тўғри келмоқда.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида – 59, Андижон вилоятида – 61, Бухоро вилоятида – 64, Жиззах вилоятида – 49, Қашқадарё вилоятида – 29, Навоий вилоятида – 20, Наманган вилоятида – 55, Самарқанд вилоятида – 37, Сирдарё вилоятида – 21, Сурхондарё вилоятида – 73, Хоразм вилоятида – 38 кишида ковид аниқланган.
Шу тариқа мамлакатда пандемия бошлангандан буён касалланганларнинг умумий сони 213 767 нафарга етган. Шулардан жами 203 275 (+1126) нафари тузалиб кетган. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, қурбонлар сони 1540 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 296 кишида пневмония аниқланди.