ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Тошкентда майда безорилик қилганлар 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар қилди.
Йўлнинг қатнов қисмида майда безорилик қилган Зафар Султонов ва Григорий Абдуллаев ҳуқуқбузарликларига нисбатан суд қарори эълон қилинди.
Султоновга 15 сутка маъмурий қамоқ ва 1 млн 350 минг миқдорида жарима, Абдуллаевга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал йўл ўртасида бир фуқаро ВАЗ-2199 русумли транспорт воситасига қарата ўқ узганлиги акс этган видео интернетда тарқалганди.
Зафар Султанов (Спарк автомобиль ҳайдовчиси) Мирзо Улуғбек кўчасида йўлнинг қатнов қисмида ўзининг таниши 1985 йилда туғилган Григорий Абдуллаев (у билан олдиндан турмуш ўртоғини рашк қилиш оқибатида ўзаро келишмовчилиги бўлган) билан ўзаро гап талашиб, унинг бошқарувидаги ВАЗ-2199 русумли автомобилнинг ғилдирагига тепиб, сўнг ёнида бўлган пневматик қуролдан автомобилга бир маротаба ўқ узганди.