ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти олимлари ичимлик сувини зарарсизлантириш учун портатив қурилмани ихтиро қилишди, бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси ахборот хизмати хабар қилди.
Қурилма ичимлик суви манбасини ифлосланиш хавфи мавжуд бўлган шароитларда - далада, лагерда, турли хизмат сафарларида ичимлик сувини зарарсизлантириш учун мўлжалланган.
Қурилманинг ишлаши металл ионларининг сувга электролизи таъсирига асосланган бўлиб, улар кенг кўламли патоген микроорганизмларни (дизентерия, вабо, тиф ва бошқалар патогенларини) йўқ қилади.
Қурилманинг ўзига хос хусусияти шундаки, ичимлик суви стандартларига жавоб берадиган металларнинг паст концентрациясида кенгроқ бактерияларга қарши юқори биосид фаолликни таъминлайдиган ўзига хос три-металл қотишмасидан фойдаланишдир.
"Тозаланган сув 12 ой давомида истеъмол қилиш учун хавфсиздир", - дейилган хабарда.