Қозоғистон ҳукумати Назарбоевнинг бузилган ҳайкали бўйича ҳозирча бирон бир қарорга келмади.
Айни вақтда Талдиқўрғонда қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Марказий майдонда ҳайкал турган супа ҳануз бўм-бўш.
“Биринчи президентнинг вайрон қилинган ҳайкали масаласи бйича қарорга келсак, бу масалага кейинроқ қайтамиз”, - деб маълум қилинди Sputnik Қозоғистонга Олмаота вилояти маданият бошқармасида.
Назарбоевнинг ҳайкали 5 январ куни тартибсизликлар вақтида бузиб ташланганди.