Кеча Италия кубогининг 1/8 финалида “Рома" ва "Лечче" ўйини бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйиннинг 81-дақиқасида гол уриб, жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
Бу Элдорнинг 2022 йилдаги илк голи.
“Рома" - "Лечче" 3:1.
Энди “Рома” клуби 1/4 финалда 9 февраль куни ўз майдонида “Интер” билан тўқнаш келади.