Қирғизистон чегарачилари тожикистонлик ҳайдовчига ҳужум қилинганини рад этди

Қирғизистон чегара хизмати ҳайдовчига ҳужум қилингани ҳақидаги хабарни рад этди.
Sputnik
Қирғизистон чегара хизмати тожикистонлик ҳайдовчига ҳужум қилингани ҳақидаги хабарни рад этди.
Бундан аввал Исфара шаҳар ҳокимияти вакили қирғизистонликлар Чоркуҳдан юк машинасига тош отгани, ҳайдовчи жароҳатлангани ҳақида хабар берганди.
“Ҳайдовчига ҳужум қилингани ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади", - деб маълум қилди Қирғизистон чегарачилари.
Қайд этилган юк машинаси “Оқ-Сой” чегара пости орқали катта тезликда ўтиб кетган, деб қўшимча қилинди.