Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ошди

Ўтган йилда Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 8,1 млрд долларни ташкил этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. 2021 йил январь-декабрь ойларида республикага келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8,1 млрд $ни ташкил этди. Бу рақамлар Марказий банк ҳисоботида қайд этилди.
Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2019-2020 йилларга нисбатан 34 %га ошди (6,0 млрд $). 2021 йилда энг юқори кўрсаткич – август, сентябр ва октябр ойларига тўғри келади.
Халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 млрд $ миқдорида валюта четга жўнатилди.