Европарламент Қозоғистонга санкциялар киритишни сўрамоқда

Европарламент Қозоғистондаги тартибсизлик вақтида содир бўлган ноқонуний ҳолатларни текшириш ва мансабдор шахсларга нисбатан санкциялар киритишга даъват қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв - Sputnik. Европа парламенти Қозоғистондаги воқеалар бўйича халқаро текширув ўтказиш ва инсон ҳуқуқларини жиддий поймол қилган қозоқ расмийларига қарши санкциялар қўллашга чақирмоқда.
Одатда, Европарламент резолюциялари декларатив ва мажбурий эмас, лекин Европа Иттифоқи институтлари ва Европа давлатлари уларни ҳисобга олади.
ЕП ва ЕИ Кенгаши 2022 йил январидаги норозилик намойишлари чоғида содир этилган жиддий қонунбузарликлар учун жавобгар бўлган қозоғистонлик юқори мартабали амалдорларга шахсий санкциялар қўллашга даъват қилди.
Улар Европа Иттифоқи томонидан яқинда тасдиқланган инсон ҳуқуқларини жиддий бузганлик учун глобал санкциялар режимини эслатиб ўтдилар. Янги ҳужжат бутун дунё бўйлаб бундай ҳуқуқбузарликларга алоқадор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш имконини беради.
Европарламент депутатлари, шунингдек, Европа Иттифоқини Олма-Ота ва Қозоғистоннинг бошқа шаҳардарида намойишлар вақтида содир бўлган “одамлар ғойиб бўлиши, қийноқлар, ноҳақ ҳибсга олишлар, снайперлар томонидан йўқ қилинишини, жумладан, вояга етмаганларни ҳам" текширишга чақирмоқда.
ЕП, шунингдек, Қозоғистон ҳукуматини вазиятни текшириш ва жойида баҳолаш учун БМТ ва ЙХҲТ экспертларини таклиф қилишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қозоғистонда журналистларга ҳужум уюштирилганда, телеканаллар редакциялари ёқиб юборилган вақтларда ЕХҲТнинг сукут сақлаганини - ташкилот учун шармандалик деб атаган эди.
"Бу ўзини маёқ сифатида кўрсатаётган ташкилот учун шунчаки уят. Ғарб ЕХҲТни журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда "олтин стандарт" деб атайди. Бўлиб ўтган воқеалар унинг "олтин стандарт” эмас "икки томонлама стандарт" эканини намойиш қилди. Редакцияларга тажолвуз қилиниб, журналистлар ҳаётига таҳдид солинганида - улар лом-мим дейишмади”, - деди Лавров.
Вазир шунингдек, ЕХҲТнинг “ҳамжиҳатликда яшаш” тўғрисидаги чақириғи КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистонда вазиятни тинчлантиришга ёрдам берганидан ва тартибсизликларни бошлаганлар ва айбдорлари қўлга олинганидан кейингина пайдо бўлгани ҳақида айтиб ўтди.