ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши ЕОИИ доирасида амалга оширилаётган жараёнларга кузатувчи-давлатларнинг иштирок этишини кенгайтириш масаласини муҳокама қилади.
Гап биринчи навбатда Ўзбекистон ҳақида кетмоқда, деди Беларус бош вазири ўринбосари, кенгаш аъзоси Игорь Петришенко.
Мирзиёевнинг ташаббуси
Ўтган йилнинг декабр ойида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий комиссияси органларида кузатувчи давлатларнинг иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришни таклиф қилганди.
“Давлат раҳбарлари топшириғига асосан бугун биз ЕОИИ доирасида ўзаро ҳамкорлик масалаларига кузатувчи-давлатларни, биринчи навбатда, Ўзбекистонни жалб қилишни фаоллаштириш масаласини кўриб чиқамиз”, - деди Петришенко.
Унинг сўзларига кўра, бу Ўзбекистоннинг ташаббуси эди, кузатувчи-давлат мақомидан фаолроқ фойдаланиш, Евросиё иқтисодий комиссияси доирасида ишни ташкил қилиш, долзарб масалаларни ҳал этиш нуқтаи назаридан ҳам иттифоқ аъзолари ва кузатувчи-давлатларга муҳим бўлади.
Беларус бош вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, йиғилишда ЕОИИ учинчи давлатлар билан савдо айланмасини кенгайтириш, божхона ва тарифларни ҳимоя қилиш масалалари, иттифоқ доирасида товарларни олиб ўтиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.
ЕИК Кенгашининг янги йилдаги биринчи йиғилиши кун тартиби 30тадан ортиқ масаладан иборат.
У ўтган йил якунларига кўра, ЕОИИда ички савдо айланмаси 23 фоизга ошганига эътибор қаратди.
ЕОИИ 2015 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Иқтисодий бирлашмага Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.
Ўзбекистон 2020 йил декабр ойида ЕОИИда кузатувчи мақомини олди.