ДХХ тадбиркордан 45 минг $ ундирмоқчи бўлган фирибгарларни қўлга олди

Боғот туманида тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. ДХХ тадбиркордан 45 минг $ ундирмоқчи бўлган фирибгарларни қўлга олди.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан Боғот туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.И. ва Р.Д.лар олдиндан тил бириктириб, “Б.Қ.” МЧЖ раҳбарининг юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 10 млрд сўм кредит олиш истаги борлигидан фойдаланиб, ушбу кредит маблағини банк муассасасида ишловчи танишлари орқали ажратилишида ёрдам беришлари эвазига 45 минг $ талаб қилиб, шундан 15 минг $ни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.